https://storage.kun.uz/source/6/mHeSVjT0DXcOqPf-hQPkuu6NRbaPo1lk.jpg
Фото: Yonhap

Kun.uz | Расмий канал

АҚШ норозиликларга қарамай Жанубий Кореяда янги ракеталар жойлаштирди   

АҚШ маҳаллий аҳоли норозиликларига қарамай, Жанубий Кореяга ракеталарга қарши мажмуалари THAAD’ни етказиб, Сонжудаги (Кенсан-Пукто профинцияси) базасида жойлаштирди.

The Korea Times нашрининг хабар беришича, мажмуаларни базага етказиш бўйича операция мажмуаларнинг жойлаштирилишига қарши чиқаётган Жанубий Корея жамоатчилиги эътиборини қамроқ жалб қилиш мақсадида 29 майга ўтар кечаси амалга оширилган.

АҚШнинг Жанубий Кореядаги кучлари қўмондонлигининг (USFK) маълум қилишича, ушбу амалиётдан мақсад эски мажмуалар, генераторлар, электрон қурилмаларни янгисига алмаштириш ҳамда база шахсий таркиби яшаш шароитларини яхшилашдан иборат. Таъкидланишича, мамлакатга қанча эски ракета олиб чиқилган бўлса, шунча янги ракета олиб келинган. USFKТ’да маълум қилинишича, қўмондонлик ўз базаларида бундай қурилмаларни мунтазам тарзда алмаштириб туради.

Мажмуаларнинг жойлаштирилишига қарши чиқаётган фаоллар АҚШ базасига олиб борувчи йўлларни тўсишга ҳаракат қилишган. Уларни мажмуалар атроф-муҳитга етказиши мумкин бўлган зиён ташвишлантирмоқда. Норозилик акциясини бостириш ва ҳудудда тартибни сақлаш учун воқеа жойига 3,7 мингга яқин полициячи жўнатилган. Маълум қилинишича, полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берган. 

Бундан ташқари, бу операцияга Хитой қарши чиққан. Хитой АҚШнинг ракетага қарши тизимларининг минтақада жойлаштиришига норозилик билдириб келади.