Каррагер: "Манчестер Сити" - ЕЧЛ фаворити. "Ливерпуль" чиқиб кетди, "Барселона" эса олдингидек эмас"
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Европада катта футбол қайта тикланиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бу вақт ичида асосий эътибор охирги 30 йилликда биринчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритишни хоҳлаётган клубга қаратилди. Лекин, ўзининг 140 йиллик тарихида илк бор Европанинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқишни мақсад қилган жамоани ҳам унутмаслик керак.
АПЛда мавсум тикланишидан қайси клублар кўпроқ ютади деган муҳокамалар фонида "Ман Сити" диққат-марказдан четда қолди. Балки, бу Гвардиолани қониқтирар.
"Сити" ҳаммадан ҳам кўпроқ Чемпионлар лигасини қўлга киритишни хоҳламоқда.
Ғолиб чиқиш учун асосий тўсиқ "қоқилди" - "Ливерпуль". Мен Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"дан яхшироқ жамоани кўрмаяпман. Ёки "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм"га ўхшаш клубни ҳам. Охирги икки йилда айнан шу жамоалар Гвардиолага ҳалақит қилишди.
ПСЖ, "Барселона" ва "Бавария" асосий хавф. Лекин, ПСЖда жуда ҳам жиддий муаммо бор. Улар ўз чемпионатларида бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан ЕЧЛга қайтишади. "Барселона" олдингидек эмас, бунга уларнинг "Рома" ва "Ливерпуль"дан енгилишгани ҳам исбот бўла олади.
"Сити" учун энг хавфли рақиб - Гвардиоланинг собиқ клуби. "Бавария"га Бундеслиганинг қолганлардан эртароқ бошлангани ҳам фойда бўлади. Лекин, мен "Сити" кучлироқ эканлигига ишонаман.
"Манчестер Сити" - менинг фаворитим. Бу ғалабани бошқа кимдир улардан ҳам кўра кўпроқ хоҳлаётганига шубҳам бор", - деди Каррагер.
Манба : telegraph.co.uk