https://championat.asia/upload/storage/569786_original.jpg

Клопп: “Чемпионликни қаерда нишонлашни аҳамияти йўқ”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, унинг учун жамоасининг АПЛ чемпионлигини қаерда нишонлашини аҳамияти йўқ экан.

“Бу қаерда бўлишидан қатъий назар, менинг ҳаётимдаги энг муҳим кун бўлади. 

Бу ҳодиса қаерда содир бўлишини билмайман. Умид қиламанки, бу “Энфилд”да рўй беради. Бу ҳақда аниқ бир нарса дея олмайман, ҳолбуки бу унчалик ҳам муҳим эмас. Ўйинлар нейтрал майдонда ўтказилиши ҳақида гап-сўзларни ҳам эшитдим. Биз бу масалани ижобий томондан ҳали қилиб, Ливерпулда тўп тепишимизга ишонаман.

Биз футбол ўйнашни истаймиз, майдонда чемпион бўлиш ниятидамиз ва бу ишни бажариш қўлимиздан келади. Ер куррасида ҳаммага ҳам Англия премьер лигасида чемпион бўлиш насиб этмайди. Афтидан, бизга бу ишни уддалаш имкони бор ва биз бундан фойдаланмиз.

Ҳаётимизда ғалабаларни мухлислар билан бирга нишонлаш имконият бўлади ва биз бу муваффақиятни барча қонун қоидаларга амал қилган ҳолатда нишонлаймиз”, деди Клопп.

Манба : bein Sports