https://championat.asia/upload/storage/569803_original.jpg

Юртимизда қачондан футбол мусобақаларига рухсат берилади?

Айни кунда кўпчиликни ушбу савол қизиқтираётгани бор рост.

Телеграм ижтимоий тармоғидаги davletovuz каналининг хабарига кўра, карантин чекловлари юмшатилиши мумкин экан.

“Жумладан, мухлиссиз футбол мусобақаларига, метрополитен ҳаракатига ҳамда тўйларга (ҳовлида 30 кишилик) рухсат берилиши мумкин экан. Бу чекловлар қачондан юмшатилиши ҳозирча номаълум. Республика махсус комиссияси расмий хабарини кутамиз”, дея ёзмоқда канал муаллифи.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ҳам ўзининг телеграмдаги каналида бу ҳақда фикрларини билдириб ўтди.

“Республика махсус комиссияси рухсати берилса, катта эҳтимол Суперлига 10-15 июнь оралиғида (рухсат тегишидан кейин маълум муддат машғулотлар учун фурсат берилади) давом эттирилади. Агарда 1-2 кун ичида рухсат тегса, унда эҳтимол 10 июндан рестарт берилади.

Чемпионат формати уй-сафар тизимида эмас, балки марказлаштирилган ҳолда Тошкентда ўтказилиш варианти кўрилмоқда”, дея қайд этиб ўтди Ш.Беғамов ўзининг Телеграмдаги каналида.

Манба : championat.asia