https://storage.kun.uz/source/6/s0YzmFIL5pDDVlJJkW5nIqWJqSdjTbKQ.jpg
Фото: REUTERS

Kun.uz | Расмий канал

Миннесота штати пойтахтида намойишчилар 170дан ортиқ корхонага зарар етказди

Миннеаполисда уч кундан буён тартибсизликлар давом этмоқда. Бунга афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан қўлга олиш чоғида ўлгани сабаб бўлди.

Миннеаполис шаҳрида бошланган тартибсизликлар Миннесота штати пойтахти Сент-Пол шаҳрига ҳам кўчди, деб хабар берди Сент-Пол шаҳри полицияси.

"170дан ортиқ корхонага зарар етказилган ёки таланган. Ўнлаб ёнғинлар қайд этилди", - дейилади полиция хабарида.

Маҳаллий телевидение мухбирининг хабар беришича, айрим дўконлар эшигида "Бу ернинг эгаси қора танли" деган ёзув борлиги учун омон қолган.

Миннеаполисда уч кундан буён тартибсизликлар давом этмоқда. Бунга афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан қўлга олиш чоғида ўлгани сабаб бўлди. 

Ушбу хабар тарқалиши билан шаҳар полицияси раҳбарияти уни қўлга олишда қатнашган тўрт полициячининг ишдан бўшатилганини маълум қилди. Флойднинг ўлими бўйича ФҚБ суриштирув бошлаган.