Kun.uz | Расмий канал
Бугун жами 34 бемор тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистонда 5 нафар бемор тузалиб, республика бўйича касалликдан соғайганлар сони 2728 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43, ёши кичиги эса 35 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятидан 2 нафардан, Самарқанд вилоятидан 1 нафар.
Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 133та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, уларнинг 122 нафари соғайган эди. Эндиликда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 127 нафарга етди. Ҳозирда шифокорлар ушбу ҳудудда даволанаётган 6 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳридаги шифохоналарда 22, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар бемор соғайгани ҳақида хабар берилганди.
Шу тариқа, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2728 нафарни ташкил этмоқда.