https://storage.kun.uz/source/6/4TyWJLRpYMBe54Awnn3FPKZt3f7enqtW.jpg
Фото: EPA/Vostock-photo

Kun.uz | Расмий канал

Лукашенко коронавируснинг иккинчи тўлқинидан қўрқмаслик кераклигини айтди

"Агарда касалликка чалиниб, тузалган бўлсак, иккинчи тўлқиндан чўчишимизга ҳожат йўқ", - деди Лукашенко.

Аксарият беларуслар коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқинигача иммунитетга эга бўлади, деб ҳисоблайди Беларусь президенти Александр Лукашенко.

Лукашенко ҳозирда бутун дунёда коронавируснинг иккинчи тўлқини тўғрисида, унинг кузда авж олиши ҳақида гапираётганини эслаб ўтди.  Аммо унинг фикрича, "бу вақтга келиб Беларусда кўпчилик ушбу инфекцияга чалиниб ўтган бўлади ва иммунитет ишлаб чиқаради".

"Агарда касалликка чалиниб, тузалган бўлсак, иккинчи тўлқиндан чўчишимизга ҳожат йўқ", - деди Лукашенко.

У шу билан бирга, пандемия мамлакат соғлиқни сақлаш тизимидаги қатор камчиликларни кўрсатиб берганини айтди. 

"Ҳаммаси тугагач, бу ҳақда гаплашамиз. Аммо бу камчиликларни кўриб турибмиз, керакли чораларни кўрамиз", - деди Лукашенко.

Маълумотларга кўра, Беларусда 40 764 кишида коронавирус аниқланган, 224 киши вафот этган.