https://championat.asia/upload/storage/569775_original.jpg

Австралияда мавсум июлнинг ўртасида бошланади

Австралия футбол федерацияси раҳбари Жэймс Жонсон клублар билан келишув ҳал бўлганини маълум қилди.

"Чемпионатни ўтказиш борасида A-лига клублари билан келишиб олдик. Клублар июль ойи ўртасида чемпионатни давом эттиришга рози, эндиликда трансляция бўйича "Fox Sports" билан келишиб олсак бўлгани", - дейди Жэймс Жонсон.

Фақат бунинг учун клубларга 35 кунлик дастур тақдим этилади ва барча жамоалар шунга кўра иш юритади.

"Июнь ойи ўртасидан бошлаб клублар тўлиқ таркибда машғулот ўтказиш имконига эга бўлади. Албатта, футболсиз ҳамма зерикиб қолганини жуда яхши тушуниб турибмиз. Ҳозирги пайтда барчамизнинг диққат-эътиборимиз мавсумни чиройли бошлаб, чиройли якунлаб қўйишга қаратилган", - дея айтиб ўтди федерация раҳбари.

Манба : the-afc.com