https://championat.asia/upload/storage/569781_original.jpg

Суарес: "Барселона" барча совринларни ютмоқчи"

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес мавсумнинг қайта бошланиши борасида гапирди.

"Машғулотларга қайтганимиздан хурсандман. Аввалига мураббий Хуанхо билан бир неча кун машғулот ўтказдик, кейинчалик секин-секинлик билан умумий гуруҳга ўтдик. Бундай имкониятдан мамнунмиз, аммо ҳозирги ҳолат барчага бирдек таъсир қилмоқда.

Коронавирус менинг тикланишимда ҳам керак бўлди, энди ўтказиб юборишим мумкин бўлган ўйинларда қатнашишим мумкин. 

Мақсадимиз - ўша-ўша ўзгармаган, барча совринларни ютишни истаймиз. Ҳозирда яхши ҳолатга кириб боряпмиз. Жамоа ҳам яхши ишламоқда, кайфиятнинг юқорилиги ҳам натижаларга таъсир ўтказади", - деди футболчи.

Манба : Goal