Kun.uz | Расмий канал
Тошкентда яна 4та янги зарарланиш ҳолати аниқланди. Жами ҳолатлар сони 3468тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 5 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3468 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 4таси Тошкент шаҳрида қайд этилди. Уларнинг 2 нафари аҳоли орасидан, 2 нафари эса карантиндаги фуқаролар орасидан аниқланган. Тошкент вилоятидан касаллиги аниқланган 1 нафар бемор ҳам стационар карантиндаги фуқаролар орасидан тасдиқланган.
Бугун ҳозирча 24та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 29 бемор тузалди.
Шу вақтгача коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 2723 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирда шифохоналарда 731 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.