Kun.uz | Расмий канал
Аҳолини рўйхатга олиш ишларига кимлар жалб этилади?
2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги президент фармонига асосан мустақиллик йилларида илк марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.
Аҳолини рўйхатга олиш ишларига кимлар жалб этилади?
Республика миқёсида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари иштирок этади. Ҳудудларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, материалларни автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш, дастлабки якунларни сарҳисоб қилиш ва натижаларни эълон қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар статистика бўлимлари ходимлари жалб этилади.
Жараён қанча муддат давом этади?
Ажратилган ходимлар уйма-уй юрган ҳолда бевосита аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари амалга оширишади ва аҳоли тўғрисида маълумотлар йиғилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш 10 кундан 60 кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Жараён бир неча кун давом этса ҳам, маълумотлар аниқ бир вақтда – аҳолини рўйхатга олиш биринчи кунининг «0» соатдаги ҳолати бўйича қайд этилади. Бу аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти, деб ҳам аталади.
Олинган маълумотлар сир сақланадими?
Аҳолини рўйхатга олишда индивидуал асосда ҳар бир шахс тўғрисидаги якка маълумотлар тўпланади. Шу билан бирга, респондентлардан олинган маълумотларнинг номсизлиги кафолатланади. Аҳолини рўйхатга олиш варақасидан фақат натижаларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Шахс тўғрисидаги маълумотлар сўралаётган (респондент)нинг жавоблари (кичик ёшдагилар учун – ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг) асосида қайд қилинади ва буни ҳужжат билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Кўпчилик мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш қонун билан тартибга солинган.
Рўйхатга олинадиган ва олинмайдиган шахслар
Рўйхатга олинадиган шахслар
- Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи барча фуқаролар.
- Чет-элга:
- хизмат сафарига;
- таълим олишга;
- дам олишга;
- даволанишга;
- меҳмонга кетган барча фуқаролар. - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш ёки ўқиш мақсадида доимий яшаётган чет-эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
- Уйсизлар.
Рўйхатга олинмайдиган шахслар
Республика Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган:
- Хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, элчихоналари, консуллик идораларининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёз ва иммунитетга эга бўлган чет эл фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари.
- Халқаро ҳукуматлараро ташкилотларда ишловчи чет эл фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати