https://championat.asia/upload/storage/569772_original.jpg

Игало МЮда қолиш учун 75 миллионлик маошни рад этмоқда

Ҳужумчи Одион Игало фаолиятини "Олд Траффорд"да давом эттирмоқчи.

"Daily Star" хабарига кўра, 30 ёшли форвард "Шанхай Шеньхуа"нинг 75 миллион еврога тенг шартномасига бир неча бора рад жавобини берган. У "Юнайтед"да қолишни истамоқда.

Ушбу мавсум якунланганидан кейин Игалонинг МЮдаги ижара муддати ҳам тугайди. МЮ ҳужумчи билан шартномани узайтирмоқчи. Бироқ Хитой клуби буни истамаяпти.

Манба : Daily Star