АПЛнинг камида 6 ўйини нейтрал стадионда бўлиб ўтади
Полиция илтимосига кўра, АПЛнинг камида 6 ўйини нейтрал стадионларда ўтказилади, деб хабар беради "The Sun".
Ушбу ўйинлар қаторига айрим катта баҳслар, дербилар ва асосийси - "Ливерпуль"га соврин топширилиши кутилаётган ўйинлар. Бундай вақтда жамоа мухлислари карантинга қарамасдан чемпионликни нишонлагани кўчага чиқиб тартибсизлик қилиши аниқ бўлади.
Демак, МЮ – "Шеффилд Юнайтед", "Ман Сити" – "Ньюкасл", "Ман Сити" – "Ливерпуль", "Ньюкасл" – "Ливерпуль", "Эвертон" – "Ливерпуль" ва асосийси "Ливерпуль"га топшириладиган ўйин нейтрал стадионларда бўлиб ўтади.
Манба : The Sun