https://championat.asia/upload/storage/569725_original.jpg

Breaking: ЛаЛига бошланадиган кун ҳам аниқ!

Испания спорт совети мамлакат футбол федерацияси билан биргаликда ЛаЛига рестарти борасида бир қарорга келди.

Унга кўра, Испания чемпионати 11 июнь куни "Севилья" - "Бетис" учрашуви билан старт олади. 19 июлга қадар ЛаЛиганинг барча ўйинлари ўйнаб тугатилади.

"Мавсум 13 ва 14 июнь кунлари старт олади, биринчи ўйин 11 июнь куни бўлиб ўтади. Сўнгги тур ўйинлари 18 ва 19 июль кунлари ўтказилади.

Томонлар нима бўлган тақдирда ҳам графикдан чеккада қолмасликка келишиб олишди", - дейилади расмий баёнотда.

Манба : Marca