ЕЧЛ финали Туркияда бўлмайди
ЕЧЛ финали Туркия пойтахти Истанбулдан бошқа жойга жойга кўчирилиши мумкин.
"TyC Sports" хабарига кўра, ҳал қилувчи баҳсга Лиссабон шаҳри мезбонлик қилиши мумкин. Қайд этилишича, УЕФАнинг олдида вариантлар кўп эмас.
Келаси ҳафтада УЕФА вакиллари туркияликлар билан музокаралар ўтказади ва финални Истанбулдан олиб кетиш борасида якуний қарор қабул қилинади. УЕФА кейинчалик Туркияга финал ўтказиш имконини беради.
Ушбу ишлар билан шуғулланаётган инсонларга яқин манбанинг хабарига кўра, 17 июнь кунида ЕЧЛ ва Европа лигаси финали борасида бир қарор қабул қилинади.
Манба : TyC Sports