Энг кўп маош тўланадиган спортчи аниқ, у Роналду ва Месси эмас
"Катта шлем" турнирининг 20 карра ғолиби Рожер Федерер дунёнинг энг кўп маош тўланадиган спортчига айланди.
2019 йилнинг июнидан 2020 йилнинг 1 июнига қадар швейцариялик 106,3 млн евро ишлади, шулардан 6,3 миллиони турнир совринлари бўлса, 100 миллиони ҳомийлик маблағлари ҳисобланади. Қайд этиш керак, тарихда илк бор ушбу рўйхатда теннисчи биринчи бўлди.
Шунингдек, кучли ўнликка ушбу спортчилар кирди:
2. Криштиану Роналду, футбол – $105 млн (маош – $60 млн, ҳомийлик маблағи – $45 млн)
3. Лионель Месси, футбол – $104 млн ($72 млн ва $32 млн)
4. Неймар, футбол – $95,5 млн ($70,5 млн ва $25 млн)
5. Леброн Жеймс, баскетбол – $88,2 млн ($28,2 млн ва $60 млн)
6. Стефен Карри, баскетбол – $74,4 млн ($30,4 млн ва $44 млн)
7. Кевин Дюрэнт, баскетбол – $63,9 млн ($28,9 млн ва $35 млн)
8. Тайгер Вудс, гольф – $62,3 млн ($2,3 млн ва $60 млн)
9. Кирк Казинс, америкача футбол – $60,5 млн ($58 млн ва $2,5 млн)
10. Карсон Венц, америкача футбол – $59,1 млн ($55,1 млн ва $4 млн)
Манба : Goal