https://storage.kun.uz/source/6/hEg7eR5FiUWnPCqZhqFl5L1ENHgnzJZB.jpg
Фото: REUTERS

Kun.uz | Расмий канал

Италияда бир миллионга яқин иш ўрни йўқолиб кетиш хавфи остида турибди

Аввалроқ Италия ҳукумати коронавирус эпидемиясидан жабр кўрган бизнес ва аҳолига ёрдам беришга қаратилган 55 млрд евролик рағбатлантирувчи чоралар пакетини маъқуллаганди.

Италияда коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатлари натижасида 1 миллионга яқин иш ўрни қисқариш хавфи остида турибди. Бу ҳақда Италия саноати умумий конфедерацияси (Confindustria) президенти  Карло Бономи маълум қилди.

"Май ойи якуни бўйича маълумотларни кутяпмиз, аммо гап хавф остида турган 700 мингдан 1 миллионгача иш ўрни ҳақида бормоқда", - деди у.

Бономи Италия ҳукуматини кескин танқид қилди.

"Мен фавқулодда вазиятга эътибор қаратган сиёсий синфни кўриб турибман ва бу тўғри. Аммо у бизнинг қаерга қараб кетишимиз борасида стратегияга мутлақо эга эмас ва бу қаттиқ хавотирга солмоқда", - деди Confindustria президент. 

Аввалроқ Италия ҳукумати коронавирус эпидемиясидан жабр кўрган бизнес ва аҳолига ёрдам беришга қаратилган 55 млрд евролик рағбатлантирувчи чоралар пакетини маъқуллаганди.

Хусусан, юқоридаги суммадан 25,6 млрд евро вақтинчалик ишсиз қолган ишчиларга нафақалар ва ўзини иш билан таъминларга бонуслар тўлашга сарфланади. Компанияларни қўллаб-қувватлашга 15-16 млн евро сарфланади. Яна 3,25 млрд евро соғлиқни сақлаш тизимига мўлжалланган. 

Италияда 2 ойлик карантиндан кейин бизнес ва ҳаракатланишга чекловлар секин-аста бекор қилинмоқда.