"Манчестер Юнайтед" Пеллегрига қизиқишни тиклади
"Монако" ҳужумчиси Пьетро Пеллегри фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" 19 ёшли форвард билан шартнома имзолаши мумкин. Ўйинчининг хизматларига "қизиллар" устози Оле Гуннар Сульшер қизиқиш билдирмоқда.
МЮ бир неча йиллар олдин Пеллегрига қизиқиш билдирган эди, аммо у якунда "Монако"га ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2018 йилда 30 миллион евро эвазига "Женоа"дан "Монако"га ўтган эди.
Манба : The Mirror