https://championat.asia/upload/storage/569712_original.jpg

Диего Коста даромадларини яширгани учун 6 ойга қамалиши мумкин

Прокуратура Испания қонунчилигини бузгани учун "Атлетико" ҳужумчиси Диего Костани 6 ой қамоққа ҳукм қилмоқчи ва жарима тўлатмоқчи.

Прокурорлар ҳужумчидан ярим миллион евродан кўп пул ундиришмоқчи. Улар Костанинг 2014 йилдаги айрим даромад ҳуқуқларини тўламаганликда айблашмоқда.

Уларнинг фикрича, ҳужумчи 1,5 миллион евро даромад кўрган, аммо солиқ тўламаган ҳолда, давлатга 1 миллион евро миқдорида зарар етказган.

Суд жараёни пайшанба куни (4 июнь)га белгиланган.

Манба : RTVE