https://championat.asia/upload/storage/569713_original.jpg

Япония J-лигаси 4 июль куни рестарт олади

Япония миллий чемпионати 4 июлдан қайта бошланиши маълум қилинди.

Бу ҳақда J-лига раҳбари Митсуру Мураи ўз интервьюсида айтиб ўтди. Аввалига чемпионатни 26 июндан давом эттириш кўзда тутилганди, бироқ клублар тайёргарлик учун кўпроқ муддатга эга бўлишлари учун 4 июлга сурилди.

Шундай қилиб клублар бўлажак расмий ўйинларга 5 ҳафта тайёргарлик кўришади. Маълумки, J-лиганинг навбатдаги мавсуми 21 февраль куни старт олган, бироқ коронавирус туфайли 26 февралда тўхтатиб қўйилганди.

J-лига рестарт олгач, дастлабки турлар мухлисларсиз ўтказилади, лекин кейинчалик одамларни стадионга киритиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда якуний қарор 15 июнь куни қарор қабул қилинади.

Манба : the-afc.com