Холанд сафдан чиқди, "Боруссия"нинг яна бир футболчиси мавсум охиригача ўйнамайди
Бундеслига 28-турида "Боруссия Д" ўз майдонида "Бавария"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Ана шу учрашувда дордмундликлар сафида бирйўла икки ўйинчи жароҳат олди.
"Боруссия" бош мураббийи Люсьен Фақрнинг хабар қилишича, мюнхенликларга қарши баҳсда ҳакам билан тўқнашиб кетган Эрлинг Холанд 29-турда "Падерборн"га қарши ўйнамайди, шунингдек, ярим ҳимоячи Маҳмуд Дауд ҳам беллашувни ўтказиб юборади.
"Афсуски, "Бавария"га қарши учрашувдан кейин Дауд мавсум сўнггига қадар сафдан чиққанини билдик", - деди Фавр.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия Д" "Падерборн"га қарши 31 май куни меҳмонда тўп тепади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.
Манба : twitter.com/BVB