ОФК келаси ҳафта Чемпионлар Лигаси тақвимини муҳокама қилади
Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Осиё Чемпионлар Лигасининг давом эттирилиши борасидаги хабар билан ўртоқлашди.
"Муҳокама онлайн режимда ўтказилади ва унда Ғарбий ва Шарқий Осиё минтақаларидаги пандемия даражалари ҳисобга олинади.
Ҳар қандай ҳолатда, бир ҳафтадан сўнг Чемпионлар Лигасининг давом эттирилиши ҳақида янгилик бўлади",- деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз саҳифасида.
Манба : championat.asia