https://championat.asia/upload/storage/569703_original.jpg

Жек Ма келаси 10 йилда Хитой аёллар футболига 1 миллиард юан миқдорида инвестиция киритади

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Хитой футболига оид янгилик билан ўртоқлашди.

"Алибаба компанияси асосчиси Жек Ма келаси 10 йилда Хитой аёллар футболига 1 миллиард юан (140 миллион доллар) миқдорида сармоя киритади.

Аниқроғи, Хитой Футбол Ассоциацияси (ХФА) ҳар йили 14 миллион доллар миқдорида қўшимча маблағга эга бўлади.

Таққослаш учун: ХФА бир йил олдин йиллик ҳаражатлар 10 миллион доллар атрофида эканлигини маълум қилган эди. Энди бу бюджет 2,5 баробарга ўсади.

2018 йилда ХФАнинг аёллар футболи учун қилган ҳаражатлари деярли 2 миллион долларни ташкил этган", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз саҳифасида  

Манба : championat.asia