Kun.uz | Расмий канал
Жанубий Кореяга ишга юборишини ваъда қилиб, алдаган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
2019 йилнинг декабрь ойидан 2020 йилнинг январь ойи ўрталарига қадар 24 ёшли Б.З. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Бухоро шаҳри С.Бохарзий кўчасида 34 ёшли А.Н.га Жанубий Кореяга юборишни ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс унинг 2.800 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб, А.Н.га жами 26.777.324 сўмлик моддий зарар етказганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.З., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.