https://championat.asia/upload/storage/569698_original.jpg

Росель: "Мен Неймарни дунёда Мессидан кейинги энг кучли футболчи деб биламан"

"Барселона" собиқ президенти Сандро Росель "кўк-анорранглилар"нинг трансфер мақсадлари бўлмиш Неймар ва Лаутаро Мартинес ҳақида гапирди.

"Агар мен "Барселона" президенти бўлганимда Неймар билан шартнома имзолашга уриниб кўрардим. У Мессидан кейин дунёдаги энг кучли футболчи ва клуб фалсафасига мукаммал тарзда мос тушади.

Аммо, олдинги тажрибани ҳисобга олиб Неймар билан икки хил шартнома тузардим: биринчиси спорт борасида, иккинчиси эса унинг хулқ-атвори.

Мен Лаутарони 111 миллион еврога харид қилмаган бўлардим, аммо икки ўйинчини битимга қўшишга уриниб кўрардим. Бу қийин, аммо ҳаракат қилиб кўрардим", - дейди Россель.

Манба : Marca