https://storage.kun.uz/source/6/R8eUPsTLnNzjj4bjjPS5t7bdvt7chQVC.jpg
Фото: Тергов департаменти

Kun.uz | Расмий канал

Хивада Laсеtti ва Damas ўртасидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Ҳолат юзасидан Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 24 май куни соат 17:30да ҳайдовчи, 18 ёшли Б.С. автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларисиз отаси О.Х.га тегишли бўлган Laсetti русумли автомашинани Хоразм вилояти Хива тумани “Оқ кўл” маҳалласидан ўтган 4Р-157А-сонли автомобиль йўлининг 15-километрида бошқариб бораётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 35 ёшли Б.В.нинг бошқарувидаги Damas русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. 

Натижада, Damas русумли автомашинаси ҳайдовчиси Б.В ҳамда йўловчилар, 19 ёшли О.Ж. ва 32 ёшли И.Х. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, О.Ж.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
   
Ҳолат юзасидан Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.