Хакимининг агенти: "Ашрафнинг мақсади - дунёнинг энг кучли клуби бўлмиш "Реал"да ўйнаш"
"Реал" ҳимоячиси Ашраф Хакимининг агенти Алехандро Камано мавсум якунланганидан сўнг мижозининг Мадридга қайтишини тасдиқлади.
"Мавсум якунлангандан сўнг у "Реал"га қайтади. У жорий мавсумдаги ўйинларидек давом этишни хоҳлайди, у ҳар бир ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушади.
Бизнинг "Реал" билан ажойиб муносабатларимиз бор. Асосий мақсад эртами-кечми "Реал"да ўйнаш, чунки бу дунёнинг энг кучли клуби", - дейди агент.
Хакимининг "Боруссия"да 2020 йилнинг 30 июнига қадар ижарада ўйнайди ва шундан сўнг "қироллик клуби"га қайтади.
Манба : Onda