https://islom.uz/img/section/2020/05/1590760641.jpg

Фаришталарнинг саломи

by

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Шомадан ривоят қилинади: «Менга шомлик муҳаддис Абул Қосим ибн Асокир ҳақида шундай дейишди: «У зот ўша куни пешин намозини ўқидилар. Кейин аср намозига тайёргарлик кўриб, таҳорат олдилар. Сўнг ўтириб, калимаи шаҳодатни айтдилар ва шундай дуо қилдилар: «Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Набий деб билдим. Аллоҳ таоло ҳужжатимни тилимга солсин, қилган хатоларимни кечирсин ва ғариблигимга раҳм қилсин!» Кейин эса «Ва алайкум ассалом» деб, саломга алик олдилар. Шунда биз фаришталар у зотнинг ҳузурига келиб, салом айтишаётганини билдик. У зотнинг жонлари шундай узилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан