https://storage.kun.uz/source/6/SuxV4LzGEPYvNkIhrVC0VDuGV2bVtYwy.jpg
Фото: KUN.UZ

Kun.uz | Расмий канал

Кексалар муаммолари билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари шуғулланади

Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 326-сон қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, президентнинг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон фармонида қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади. Кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашиш, муаммоларни мониторинг ва таҳлил қилиш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқаларга тааллуқли муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ўринбосарлари Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари томонидан тайинланади;

Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
 
Ҳужжат 25.05.2020 йилдан кучга кирди.