Kun.uz | Расмий канал
ТИВ ўзбекистонликларни Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишда турли шахсларга мурожаат қилмасликка чақирди
Одатдаги тартибда фаолият кўрсатаётган назорат-ўтказиш пунктида ҳозирда Олмаотадаги Бош консулхонанинг ходими ишлаётгани ҳамда фуқароларга зарур консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатаётгани айтилди.
Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида карантин режимининг енгиллаштирилганлиги муносабати билан фуқаролар Ўзбекистон ҳудудига ўтиш мақсадида «Жибек Жоли» – «Ғишт Кўприк» назорат-ўтказиш пунктига келишмоқда.
ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси чегара ва санитар-эпидемиологик хизматларининг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида ўзбекистонликлар мамлакат ҳудудига карантин чораларига амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.
Бош консулхона «Жибек Жоли» назорат-ўтказиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларини маълум тўлов эвазига давлатлараро чегарани кесиб ўтишда кўмаклашишни таклиф қилувчи турли шахсларга мурожаат қилмасликка яна бир бор чақирган.
Одатдаги тартибда фаолият кўрсатаётган «Жибек Жоли» – «Ғишткўприк» назорат-ўтказиш пунктида ҳозирда Олмаотадаги Бош консулхонанинг ходими ишлаётгани ҳамда фуқароларга зарур консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатаётгани айтилади.
Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.