«Милан» Ўзбекистон терма жамоасига гол урган эронлик ҳужумчига қизиқиб қолди
«Милан» «Зенит» клуби ҳужумчиси Сердар Азмунга қизиқиб қолди, деб хабар бермоқда Calciomercato нашри.
«Милан» Азмуннинг агенти Фали Рамадани билан алоқага чиққан. Италия клуби «Зенит» билан музокара бошлайдими ёки йўқ ҳозирча номаълум. Айтишларича Рамаданининг ёзда «Милан» бош мураббийи бўлиши кутилаётган Ральф Рангник билан муносабатлари яхши.
Азмун «Зенит»га 2019 йил февраль ойида «Рубин»дан кўчиб ўтган эди. Ўшанда трансфер 12 миллион еврога амалга ошганди. Бу мавсумда 25 ёшли футболчи 21та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол урди.
2017 йил Азмун Эрон терма жамоаси сафида Ўзбекистон терма жамоасига гол урган эди.
Манба : Calciomercato