https://storage.kun.uz/source/6/I0tloxFoICvOvTEQ_JcvOrRF9mssrwY8.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш унификация қилинган тизим асосида амалга оширилади

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидаги тўловларни назарда тутадиган давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг унификация қилинган тизими асосида амалга оширилади:

базавий лавозим маоши;

малака даражаси учун тўловлар;

давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлиги асосий кўрсаткичларига эришилиши ва иш берувчи томонидан белгиланадиган уларнинг фаолиятини баҳолашнинг бошқа мезонларидан келиб чиқиб ҳисобланадиган шахсий устама ҳақлари.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг базавий лавозим маоши, малака даражалари учун қўшимча тўловлар ҳамда шахсий устама ҳақлари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
 
Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш хизмат вазифаларини сўзсиз ва тўлиқ бажарилиши, давлат органлари ва ташкилотларини барқарор ва салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш, уларнинг ҳалол, ташаббускор ва самарали меҳнатини рағбатлантириш учун етарли моддий шароитларни таъминлаши лозим.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
 
Давлат фуқаролик хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобидан йиллик ҳақ тўланадиган таътил ва моддий ёрдам берилганда, улар давлат органи ва ташкилотининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари ҳисобига тўланадиган бирйўла тўлов қўшимча тўловларни оладилар.

Давлат органларида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 30 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унинг ҳисобидан қуйидагилар тўланади:

алоҳида муҳим ва мураккаб вазифаларни бажариш учун мукофот пуллари – уларни тўлаш тартиби, шу жумладан, алоҳида муҳим ва мураккаб вазифалар сирасига киритиш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

пенсияга чиқишда ёхуд давлат органи ва ташкилотининг тузилмасидаги ўзгаришлар давлат фуқаролик лавозимларини қисқартиришига олиб келганлиги муносабати билан меҳнат муносабатлари бекор қилинган ҳолатларда белгиланган бирйўла тўлов;

давлат органи меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар.

Меҳнат шартномаси:

давлат фуқаролик хизматчилари сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли;

давлат фуқаролик хизматчисининг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли;

давлат фуқаролик хизматчиси янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли;

шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида давлат фуқаролик хизматчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда давлат фуқаролик хизматчисига тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.