https://championat.asia/upload/storage/569640_original.jpg

Жасур Жалолиддинов: “Бунёдкор” менга отам ўрнида ота, онам ўрнида она бўлди"

“Тезкор Студия” лойиҳасида Жасур Жалолиддинов Россиядан тушаётган таклифлар ҳусусида фикрини билдирди.

“Россияни яхши жамоаларидан таклифлар бор. Ўйлашимча Россиянинг Еврокубокларда ўйнайдиган жамоаларидан таклифлар бўлса “Беневенто”ни ўрнини босиб кетиши мумкин. Ҳамма нарса хоҳиш ихтиёр ўзимда эмас. Клубимиз раҳбарлари бор, “Бунёдкор” жамоаси мени шунча йил ўстирди, катта қилди. Отам ўрнида ота, онам ўрнида она бўлган, кийинтирган, едирган ичирган. 

8 ёшимда клубга келган бўлсам шу пайтгача кўп нарса ўргандим, бу ҳалиям давом этяпти. Ҳаммасини улар ҳал қилади. 

Ўйнаб кета олишимга қай даражада ишонаман? Бу борада Элдор ака билан кўп гаплашаман, Россия масаласида маслаҳат оламан. Улар келганинг яхшироқ, ўзингни синаб кўрасан дейдилар. Элдор ака ҳам бир йил давомида мослашиб, захирадан майдонга тушиб имкониятларини кутдилар. Омадлари келди ўйинлари очилиб кетди”,- дейди Жалолиддинов.

"Тезор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин:   

Манба : championat.asia