Ливанда барча мусобақалар бекор қилинди
Ливан футбол федерацияси бу йил ҳисобидан барча ўйинларни бекор қилди.
Бу ҳақда федерация президенти Ҳашим Ҳайдар журналистларга маълум қилди. Айтиш керакки, федерация ҳукумат билан келишган ҳолда якуний қарорга келган.
Ливан чемпионати ўтган йил октбярь ойида ҳам тўхтаб қолган эди. Лекин эндиликда коронавирус пандемияси сабаб 2020 йил охиригача умуман футбол ўйинлари ўтказилмайдиган бўлди.
Манба : the-afc.com