https://championat.asia/upload/storage/569630_original.jpg

“Реал” Погба учун 4 футболчисини МЮга беришга тайёр

Бу ҳақида Тhe Sun нашри хабар бермоқда.

Гап Мадрид клубининг қуйидаги футболчилари ҳақида кетмоқда. Унга кўра, “Реал” Поль Погба учун МЮга Мартин Эдегор, Хамес Родригес, Лукас Васкес ва Браим Диасларни таклиф қилишга тайёр.

Аввалроқ Погба трансфери юзасидан “Ювентус” Манчестер клуби билан музокараларга киришганлиги айтилганди.

27 ёшли Погба жорий мавсум МЮ сафида 8 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил июлига қадар давом этади.

Манба : The Sun