“Атлетико” футболчиси 5 йил деганда илк бор жароҳат олди
Анхель Корреа жароҳатга йўлиқди.
“Атлетико” аъзоси Анхель Корреа машғулотлар вақтида жароҳат орттириб олди. Футболчи оёқ мушакларидан жароҳат олган. Қайд этиш жоиз, Корреа сўнгги беш йил ичида умуман жароҳат олмаган. Анхель 2014/15 йилги мавсумда юрагида жарроҳлик амалиётини ўтказган. Ўшандагина футболчи соғлиғи сабаб майдонга туша олмаган.
25 ёшли футболчи “матрасчилар” сафида 188 та ўйин ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача мадридликларнинг Шиме Врсалько ҳамда Жоау Феликс каби футболчилари жароҳат олиб сафдан чиққан.
Манба : Marca.com