http://uza.uz/upload/iblock/3e7/madaniyat_a_liga_k_rsatilayetgan_etibor_bizni_izhodiy_parvoz.jpg

Маданият аҳлига кўрсатилаётган эътибор бизни ижодий парвозлар сари чорламоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 26 май куни «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ҳамда ”Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилиши бутун юртдошларимиз қатори қорақалпоғистонлик санъат ва маданият вакилларини ҳам хушнуд этди.

Халқимизда эл бошига келган эрнинг пойқадами қутлуғ келсин, деган гап бор. Аслида, маданият аҳли, ушбу тизимда фидокорона меҳнат қилаётган ходимлар ҳам бутун бир жамоа – катта оила, кичик Ватандир. Шу маънода, сўнгги йилларда Президентимизнинг маданият аҳлига кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги, яратилаётган шароитлар бизни янги ижодий парвозлар сари руҳлантириб келмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мазкур тарихий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ҳам бизга кўрсатилаётган ана шу юксак эътибор ва эҳтиромнинг мантиқий давоми сифатида аввал мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини очди, десак хато бўлмайди.

Ушбу ҳужжатларнинг ҳар бир банди, ҳар бир сатри маданиятимиз ривожига, ушбу соҳада меҳнат қилаётган инсонларнинг қадди ва қадрининг янада юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз. Бу, ўз навбатида, биз – маданият аҳлига билдирилган юксак ишонч эканини, катта масъулият юклашини теран англаймиз.

Маданиятимиз ривожида янги марраларни белгилаб берган мазкур ҳужжатларда бизга билдирилган юксак ишончни оқлашга бор куч ва билимимизни сафарбар қиламиз.

Пўлат АЙТМУРАТОВ, Қорақалпоғистон Санъат арбоби

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png