Нуробод “яшил” ҳудуд, лекин 600 дан ортиқ фуқаро карантин қоидасини бузган
Карантин даври бошлангандан буён Нуробод туманида 374 киши тиббий кузатувга олинган бўлиб, айни пайтда уларнинг 347 нафари карантин муддати тугаганлиги сабабли кузатувдан чиқарилган.
Ҳозирги кунда тиббий кузатувда бўлганларнинг 12 нафари туман тиббиёт бирлашмасида, 15 нафари эса уй шароитида назоратга олинган.
Ҳокимлик ахборот хизматининг хабарига кўра, шу пайтгача туман бўйича карантин қоидаларини бузган 638 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Дарвоқе, туман “яшил” тоифада бўлгани учун белгиланган тартибда парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно), автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда давлат ташкилотларида фуқаролар қабулига ҳам рухсат берилган.