Республикамиз бозорларидаги нарх-наво қандай?
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганишда давом этмоқда. 29 май ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишинг. Энг арзон ва қиммат нархларда.
Тиббий ниқоб - Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўмдан, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм.
Антисептик гел - Андижонда 700 сўм бўлса, Тошкент вилоятида 20 минг сўмгача.
Маҳаллий ун биринчи нави - Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда.
Қолипли нон - Қорақалпоғистон ва Андижон вилоятларида 1250 сўм, Навоий, Наманган, Тошкент вилоятида 2 минг сўм.
Макарон - Қорақалпоғистонда 2500 сўм, Бухоро вилоятида 19 минг сўм.
Шакар; Андижон вилоятида 4 минг сўм, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм.
Ўсимлик ёғи - Наманган вилоятида 8 минг бўлса, Бухорода 14 минг сўм.
Хўжалик совуни - Фарғонада 1000 сўм, Бухорода 500 сўм.
Тухум - Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм.
Мол гўшти - Қашқадарё вилоятида 40 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм.
Қўй гўшти - ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 39 мингдан 75 минг сўмгача.
Товуқ гўшти - Андижон вилоятида 11 минг сўм, Тошкент шаҳрида 24 минг сўм.
Гуруч - Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида 16 минг сўмдан.
Картошка - Сурхондарё вилоятида минг сўм, Тошкент вилоятида 6500 сўм.
Пиёз - Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент вилоятида 4000 минг сўм.
Сабзи - Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 400 сўмгача.
Саримсоқ пиёз - Қашқадарёда 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
ахборот хизмати