ФВВ аҳолини сел келиши хавфидан огоҳлантирмоқда
Юртимизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 29-31 май кунлари сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!
Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг «1050» рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади вазирлик хабарида.