Давлат органига қандай мурожаат қилинади?
Мурожаат қилиш барчанинг муҳим ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Бироқ, мурожаат қилиш тартибини ҳамма ҳам яхши билмайди.
Адлия вазирлиги бу борада ҳуқуқий тушунтириш бериш мақсадида мурожаат қилиш тартиби инфографикасини яратди.
Унда мурожаат турлари, мурожаат қилиш усуллари, мурожаат шакллари аниқ кўрсатиб берилган.
Шу билан бирга, мурожаатда қўйилган масалани ҳал этиш ваколатига кирадиган давлат органига ёки юқори турувчи органга берилиши, мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга эканлиги, мурожаат давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкинлиги, мурожаатга жавоб хати, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилиниши каби жиҳатлар ҳам ўрин олинган.
Ариза ёки шикоят келиб тушган кундан эътиборан 15 кунда (қўшимча ўрганиш талаб қилинганда 1 ойгача) кўриб чиқилади.
Таклиф келиб тушган кундан эътиборан 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади (қўшимча ўрганиш талаб этилса, мурожаатчига 10 кун муддатда хабар қилинади).
Қисқаси, мазкур инфографикада ҳар биримиз билишимиз зарур бўлган мурожаатга оид қонуний асослар қамраб олинган. Инфографика ён дафтарчамиздан ўрин олса фойдадан холи бўлмайди.