http://uza.uz/upload/iblock/e0a/intensiv_darakht_k_chatlari_shni_davlatlarga_am_etkazib_beri.jpg

Интенсив дарахт кўчатлари қўшни давлатларга ҳам етказиб берилмоқда

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Мароқанд мева-сабзавот” масъулияти чекланган жамиятининг умумий ер майдони 2 минг 100 гектарни ташкил этади. 
Шундан қарийб минг гектари боғ бўлиб, гилос, олма, шафтоли, ўрик, олхўри, олча каби мевали дарахтлар парваришланмоқда. 700 гектар майдондаги боғлар ҳосилга кирган. 

http://uza.uz/upload/medialibrary/023/photo_2020_05_29_07_41_52.jpg

Қолган минг гектар майдонда сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. Ҳозир корхона ерлари 100 фоиз томчилатиб суғоришга ўтказилган. 
– Мамлакатимизда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган интенсив боғлар кўпаймоқда, – дейди “Мароқанд мева-сабзавот” МЧЖ иш бошқарувчиси Сирожиддин Синдаров. – Ана шундай боғ барпо этмоқчи бўлганларга кўчат етказиб беряпмиз. Шу билан бирга, интенсив дарахт кўчатларига Қозоғистон, Тожикистон каби қўшни давлатлардан ҳам харидорлар келяпти. Бу йил корхона мутахассислари Тожикистоннинг Хўжанд вилоятида 15 гектар майдонда интенсив боғ барпо этишда кўмаклашди. Албатта, кўчатлар Самарқанддан олиб борилди. Боғ Тожикистон раҳбариятига ҳам маъқул келгани учун яна 500 гектар майдонга интенсив дарахт кўчатларини етказиб беришни сўрамоқда.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png