Фуқароларимизнинг юртга қайтиши давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти кўрсатмасига мувофиқ, хориждаги юртдошларимизни Ватанга олиб келиш учун тасдиқланган чартер рейслар жадвалига кўра, 29 май куни "Uzbekistan airways" авиакомпанияси Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишлари бўйича навбатдаги парвозларни амалга оширди.
Бу сафар иккита ҳаво кемасида жами 464 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтди.
Шу ҳафтанинг ўзида Екатеринбург, Москва, Санкт-Петербург, Ростов-Дон ва Истанбул шаҳарларига 5 та чартер рейси амалга оширилиб, 1294 нафар мамлакатимиз фуқароси ортга қайтарилди.
Хориждан кириб келган барча йўловчилар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказларига жойлаштирилмоқда.
Бугун-эрта Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ва Тошкент – Москва – Тошкент йўналишларида яна 3 та чартер қатнови амалга оширилиши белгиланган.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати