http://uza.uz/upload/iblock/42a/bmt_koronavirus_tufayli_lim_olati_eng_k_p_ayd_etilayetgan_ma.jpg

БМТ коронавирус туфайли ўлим ҳолати энг кўп қайд этилаётган мамлакатни маълум қилди

Яманнинг Аден шаҳрида коронавирусга чалинганлар орасида ўлим ҳолати 17 фоизни ташкил этмоқда, бу дунёда энг юқори кўрсаткичдир, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш.
"Яманда коронавирус билан боғлиқ вазият жуда ачинарли аҳволда. Аденда COVID-19 пандемиясига чалинганларнинг 17 фоизи ҳаётдан кўз юммоқда", — деди Гутерреш матбуот анжуманида.
Бош котиб Ямандаги вазиятнинг жуда фожиали эканини таъкидлар экан, «яқин орада маблағ тўплаш бўйича конференция бўлиб ўтади ва умид қиламанки, халқаро ҳамжамият Яман халқи билан бирдамлигини намойиш қилиб, ёрдам учун зарур бўлган маблағни тўплайди», — деди.
ЖССТнинг эълон қилган сўнгги маълумотига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 5,5 миллион кишига етган. Пандемия оқибатида 349 мингдан зиёд бемор ҳаёт билан видолашган.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png