Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигига оид бир қатор масалаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. РФ ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, мулоқот чоғида бугун видеоконференция шаклида бўлиб ўтиши режалаштирилган МДҲга аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси муносабати билан фикр алмашилган.
Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов икки ва кўп томонлама ҳамкорлик кун тартиби бўйича ҳам гаплашиб олдилар.