http://uza.uz/upload/iblock/b0b/zbekiston_koronavirusga_arshi_kurashishda_a_shdan_keyingi_ri.jpg

Ўзбекистон коронавирусга қарши курашишда АҚШдан кейинги ўринда...

Халқаро стандартлаштириш ташкилотлари томонидан берилган маълумотга кўра, COVID-19 хавфли инфекциясига қарши кураш давомида Ўзбекистон АҚШдан кейинги ўринда эканлиги эътироф этилди.
Коронавирус инфекцияси аниқланган илк кундан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу касаллик юртимизда кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкорлик билан чоралар кўрилиб, Коронавирус касаллигига қарши кураш Республика махсус комиссияси иш бошлади.
Қўлланилган амалий ҳаракатлар мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб ҳудудлар бу хавфдан сақлаб қолинганлигини кўрсатмоқда.
«Ўзстандарт» агентлиги ва тизим ташкилотлари томонидан ҳам COVID-19 хавфли инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ёрдам бериш мақсадида бир қатор тизимли ишлар йўлга қўйилди.
Мамлакатимизда Коронавирус пандемиясини салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган ишлар дунёнинг 163 та мамлакатлари аъзо Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) ва 40 та мамлакатлари аъзо Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC) томонидан эътироф этилди ва жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилди.
Маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишингиз мумкин мумкин:
Азамат Тўраев , Ўзбекистон миллий метрология институти
Матбуот хизмати раҳбари

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png