http://uza.uz/upload/iblock/413/ob_avo_malumoti_gidrometeorologiya_markazi_30_may_kungi_ob_a.jpg

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: Гидрометеорология маркази 30 май кунги об-ҳаво кутимларини эълон қилди

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png