http://uza.uz/upload/iblock/4c3/boyevutda_bu_gaz_turbinali_issi_lik_elektr_stantsiyasi_urilm.jpg

Боёвутда буғ-газ турбинали иссиқлик электр станцияси қурилмоқда

“ACWA Power” компанияси Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги Сармич маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида буғ-газ қурилмасини қуриш ишлари бўйича янги лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.
Шу муносабат билан компания вакиллари, коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин қоидаларига тўла амалга қилган ҳолда ушбу маҳалла аҳолиси номидан таклиф этилган вакилларга янгидан барпо этилаётган лойиҳанинг тақдимот маросимини ўтказди.
Бу ҳақда Боёвут туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тақдимот маросимида “ACWA Power” компанияси Сармич маҳалласи фуқаролари вакиллари ва мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.

http://uza.uz/upload/medialibrary/2eb/Boyevut-tumanida-_2.jpg

Республикамизда электр таъминоти тизимини модернизация қилиш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида ушбу маҳаллада “ACWA Power” компанияси янги буғ-газ турбинали иссиқлик электр станцияси ва 500/220 кВ электр узатиш подстанцияси қурилишини амалга оширишга киришди. Ушбу объект қурилиши учун туман ҳокимлиги томонидан Сармич маҳалласи ҳудудидан 75 гектар суғориладиган майдон ажратилди.
Тақдимот давомида компания вакиллари қурилиши режалаштирилаётган буғ-газ турбинали иссиқлик электр станцияси ва электр узатиш подстанциянинг аҳоли саломатлигига, атроф-муҳит ва экология мусаффолигини таъминлашга, умуман ушбу ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмасига бўлган таъсири хусусида батафсил тўхталиб ўтди.
Тадбир сўнгида Сармич маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси вакилларини қизиқтирган барча саволларга “ACWA Power” компанияси мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png