http://uza.uz/upload/iblock/f2b/sakhovat_va_k_mak_mu_tozh_oilalarga_khayriya_mabla_lari_etka.PNG

САХОВАТ ВА КЎМАК: муҳтож оилаларга хайрия маблағлари етказилмоқда

Ватандошимиз, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармасига 5 миллион АҚШ доллари миқдорида хайрия маблағи ўтказилган эди.

«Маҳалла» хайрия жамоат фондидан олинган маълумотга кўра, ушбу хайрияни мақсадли ва манзилли сарфлаш мақсадида Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 19 мингдан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали, ногирон, ёлғиз кексалар, вақтинча даромадини йўқотган ишсиз фуқаролар рўйхати шакллантирилди. Уларга хайрия маблағлари 2,5 миллион сўмдан бўлиб берилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 63 маҳаллада яшовчи 1 минг 515 оилага, шунингдек, Наманган вилоятидаги 5 минг оилага 2,5 миллион сўмдан маблағ ажратилди. Хусусан, Наманган вилояти марказидаги 3000, Наманган ва Чуст туманларидаги 2000 кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари номига очилган банк пластик карточкаларига ўтказиб берилди.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png