https://uza.uz/upload/iblock/b44/koronavirus_lotin_amerikasi_pandemiya_markaziga_aylanmo_da.jpg

Коронавирус: Лотин Америкаси пандемия марказига айланмоқда

Джонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда 5,6 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган ва 350 минг бемор ушбу касалликдан вафот этган.
Лотин Америкасидаги вазият шифокорларни қаттиқ ташвишга солмоқда, дейилади "BBC" хабарида.
Сўнгги кунларда қитъада коронавирус билан касалланиш кескин ўсган.
Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, яқин кунларда ҳудуднинг глобал пандемия ўчоғига айланишига заррача шубҳа йўқ. Бразилияда ушбу касалликка чалинганлар сони 390 мингдан ошиб, ушбу касаллик бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиб олган. Бошқа мамлакатларда, жумладан Мексика, Чили ва Перуда, тасдиқланган ташхислар сони кун сайин ўсиб бормоқда. 26 февраль куни Бразилияда биринчи ҳолат қайд этилганди, шундан сўнг коронавирус бутун минтақага тарқалди.
Лотин Америкасида 750 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирди ва 40 минг киши вафот этди.
Қитъада ўлим даражаси Европа ва Қўшма Штатларга қараганда анча паст кўрсатиши мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ерда ўтказилган тестлар сони анча озлиги ҳисобигадир.
Энг юқори ўлим даражаси аҳоли кўп бўлган мамлакатларда, жумладан Мексика (8000 дан ортиқ) ва Бразилияда (24000) кузатилмоқда.
Бразилия, Мексика ва Перуда ҳалок бўлганлар сони ҳар 2-3 ҳафтада икки баравар кўпаймоқда.

https://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
https://uza.uz/include/img/mistake-oz.png